27.10.2018 22:35
5572
Теглар
Конте «Реал»ни ҳам, «Милан»ни ҳам бошқармайди

Италиялик мутахассис Антонио Конте яқин орада мураббийлик фаолиятига қайтмайди.

Sport Mediaset хабарига кўра, мутахассис «Челси» клуби билан компенсация тўлови борасида муросага келмаган.

Конте май ойида шартномаси муддати тугашидан олдин истеъфога чиқарилгани боис, «кўклар»дан катта миқдорда компенсация талаб қилган эди. Бир неча ой давом этган музокарадан сўнг, томонлар келиша олмади. Энди уларни олдинда суд маҳкамалари кутмоқда. Бу эса Антонио Контенинг мураббийлик фаолиятига қайтиш масаласини кечиктирилишига олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, мутахассиснинг хизматига «Реал» ва «Милан» клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар