20.10.2018 22:57
6929
«Реал» яна ютқазди

Испания чемпионати 9-туридан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Реал» ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида ютқазди. 

6-дақиқада Моралес меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 13-дақиқада Марти пенальтидан гол уриб, ҳисобдаги фарқни оширди. Шундан сўнг, «Реал» жуда катта ташаббусга эга бўлса-да, рақиб дарвозасини атиги бир марта ишғол қилди. 72-дақиқада Марсело ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Бу натижадан сўнг, «Реал» 14 очко билан 5-ўринда, «Леванте» эса 13 очко билан 7-ўринда бормоқда. 

Испания чемпионати, 9-тур 
Реал Мадрид – Леванте 1:2 

20 октябрь, «Сантьяго Бернабеу» стадиони
Голлар: 0:1 – 6 Моралес, 0:2 – 13, пенальти Марти, 1:2 – 72 Марсело. 
Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Марсело, Одриосола (Бэйл, 46), Рамос, Иско (Бензема, 60), Каземиро, Васкес, Модрич, Асенсио (Себальос, 60), Диас.
Леванте – Оласабаль, Постиго (Родригес, 75), Робер, Тоньо, Кабако, Моралес, Рочина (Дукуре, 67), Барди, Кампанья, Жейсон, Марти (Боатенг, 79).
Огоҳлантириш: Кабако (53).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар