19.10.2018 22:06
4243
Скоулз: «Ҳозирги «МЮ»да ҳатто Месси ҳам муаммога дуч келган бўларди»

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Пол Скоулз клубдаги жорий вазият ҳақида ўз фиркларини билан ўртоқлашди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

- «МЮ»нинг ҳозирги таркиби ҳақида нима дея оласиз?
- Биласизми, мен: «Майдонга тушганимизда, мана бу ва бу ишларни амалга оширдик», дейишни ёмон кўраман. Ҳозирги таркибга қараб туриб, жамоага савия етишмаяпти, демаган бўлардим. Менимча, уларга яна бир жуфт топ классдаги ўйинчилар етишмаяпти.

- Алексиснинг муваффақиятсиз ўйинлари ҳақида қандай фикрдасиз?
- Афтидан, «МЮ»га келган ҳар қандай ўйинчида муаммолар туғила бошлайди. Менимча, клуб ҳозир Месси билан шартнома тузганида, у билан ҳам қандайдир чигалликлар юзага келган бўларди.

- Клубнинг ҳолатига умуман олганда қандай баҳо берасиз?
- Назаримда, биз анча йиллар илгари «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» клублари устидан қандай кулган бўлсак, энди улар ҳозир бизга қараб, шундай муносабат билдиришяпти.

Эслатиб ўтамиз, манкунианликлар Премьер-лиганинг 8 туридан сўнг 8-ўринни эгаллаб туришибди. Жамоа 9-турда «Челси» меҳмони бўлади. Учрашув эртага, Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар