19.10.2018 03:02
6355
«Реал»нинг 4 футболчиси «Леванте»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

«Реал»нинг 4 футболчиси Примеранинг 9-туридан ўрин олган «Леванте»га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин.

Қироллик клуби сайти хабарига кўра, Дани Карвахал бу баҳсда аниқ иштирок этмайди. Начо Фернандес, Гарет Бэйл ва Карим Бенземанинг иштироки эса сўроқ остида турибди.

Бироқ, яхши хабарлар ҳам бор - кўричак туфайли сўнгги ўйинларни ўтказиб юборган Иско умумий гуруҳда шуғулланмоқда.

«Реал» - «Леванте» ўйини 20 октябрь куни соат 18:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар