19.10.2018 15:11
4922
Элнур Абдураимов проф-рингдаги иккинчи жангида ҳам рақибини нокаутга учратди

Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Элнур Абдураимов АҚШда профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказди. Калифорния штати Индио шаҳридаги “Fantasy Springs Casino” аренаси мезбонлик қилган баҳсда ўзбекистонлик боксчига америкалик чарм қўлқоп устаси Жованни Гонсалес рақиблик қилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Аввалроқ Элнур америкалик бошқа бир боксчи Хосе Салинасга қарши рингга кўтарилиши керак эди, лекин жангга бир кун қолганида рақиб ўзгарди.

Гонсалесга қарши жангни катта устунлик билан бошлаган Абдураимов иккинчи раундга келиб рақибини нокаутга учратди. Бу Элнурнинг иккинчи жангдаги иккинчи нокаутли ғалаба бўлди.

Маълумот учун, Гонсалес проф рингда 7 та жанг ўтказиб, уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган, 2 та жангда мағлубиятга учраганди. Элнур эса сентябрь ойи охирида проф рингдаги дебютини америкалик Арон Холлинсни нокаутга учратиш орқали нишонлаган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар