15.10.2018 14:44
3684
Саутгейт АПЛни жароҳатлар эпидемиясига сабаб бўлганликда айблади

Англия терма жамоаси бош мураббийи Миллатлар лигаси доирасидаги Испанияга қарши учрашув олдидан бу мавсум Премьер-лиганинг аввалгилардан эртароқ бошланганига диққат қаратди.

Эслатиб ўтамиз, Премьер-лиганинг илк ўйини 10 август куни – ЖЧ-2018 финалидан 26 кун ўтгач бўлиб ўтган эди.

«Ўйлашимча, ўйинчиларга жисмоний жиҳатдан эмас, психологик томондан тетиклик етишмаяпти. АПЛ нега бу қадар эрта бошланганига тушунмаяпман. Клублар ҳақиқатан ҳам қийин аҳволда қолди. Бундай тақвим тузганларнинг ўзи ҳам қийин аҳволда қолди.

Кўп жамоалар жисмоний тайёргарликни маромига етказмай туриб мавсумни бошлашди. Жароҳатлар эпидемияси ана шундан келиб чиқди. Мисол учун «Тоттенҳэм»ни олайлик, клубнинг жуда кўп аъзолари мундиал ярим финалида ўйнашди. Бу мураббийлар учун имконсиз вазиятни яратди», - дея таъкидлади Саутгейт.

«Жаҳон чемпионатидан ортга қайтгунимизга қадар АПЛнинг қайси санадан старт олишига қизиқмаган эдим. Эҳтимол, улар бизни июнь охирида қайтади, деб ўйлашгандир?» - дея ҳазил аралаш қўшимча қилди Англия термаси устози.

Эслатиб ўтамиз, ушбу терма жамоа ЖЧ-2018нинг учинчи учун баҳсини 14 июль куни ўтказиб, Бельгияга имкониятни бой берган эди (0:2).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар