13.10.2018 14:44
2573
Ван Бастен ФИФА директорлигидан кетмоқда

ФИФА техник директори, нидерландиялик таниқли собиқ футболчи Марко ван Бастен ташкилотни тарк этишини маълум қилди. У 2016 йил августида ушбу лавозимни эгаллаган эди.

«Яхши ва қизиқарли кечган икки йилдан сўнг мен Амстердамда оилам билан кўпроқ вақт ўтказиш учун ФИФАдаги ишимни якунлашга қарор қилдим», - дея таъкидлаган ван Бастеннинг сўзларини келтириб ўтди Sky Sports.

Маълумот учун, ван Бастеннинг фаолияти давридан бошлаб жаҳон футболида ҳакамларга видео-кўмак тизими – VAR`ни кенг татбиқ этишга киришилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар