11.10.2018 15:45
6421
«Реал» «Манчестер Сити» ҳужумчисини олиши мумкин

«Реал» клуби «Манчестер Сити» ҳужумчиси Раҳим Стерлинг хизматига қизиқиш билдиряпти. 

Футболчи инглизлар билан янги шартнома имзоламаган, унинг амалдаги меҳнат битими 2 йилдан сўнг ниҳоясига етади.

Мадридликлар футболчи атрофидаги воқеаларни кузатмоқдалар. Қишки трансфер ойнаси ёпилгач, Стерлингнинг шартномаси муддати 18 ойни ташкил қилади, натижада, унинг трансфер нархи пасаяди.

АПЛ жорий мавсумида ҳужумчи 7та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар