06.10.2018 02:39
6941
Фердинанд: Лукаку — ҳар қандай ҳимоячининг орзуси

«Манчестер Юнайтед» жамоасининг собиқ футболчиси ва сардори Рио Фердинанд «қизил иблислар»нинг ҳозирги таркибининг асосий ҳужумчиси бўлмиш Ромелу Лукакуни кескин танқид қилди.

«Тўп жарима майдони марказига келганида, Лукаку шунчаки жойида туради ва ҳеч нарса қилмайди. У вазиятга аралашиши керак, офсайдга тушиб қолишдан чўчимаслиги керак. Рақиб ҳимоячиларини ўйлашга мажбур қилиши керак, аммо улар Ромелу қаерда бўлишини билиб туришади, чунки у бир жойда ҳаракатланмасдан туради. Бу эса ҳар қандай ҳимоячининг орзусидир. Жамоага рақиб ҳимоячиларини тиндирмайдиган ҳужумчилар керак», — деган Фердинанд BT Sport учун берган интервьюсида.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Лукаку 7 ўйинда майдонга тушди ва 4 гол урди. «Манчестер Юнайтед» айни вақтда турнир жадвалида 10 очко билан 10-ўринда жойлашган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар