02.10.2018 13:12
9561
«Барселона» қишда ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун уч номзодни белгилаб олди

«Барселона» қишки трансфер ойнаси вақтида «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Пол Погбани сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқади, деб хабар беради ESPN.

Қайд этилишича, Каталония клуби марказий чизиқни мустаҳкамламоқчи. Шу боисдан қишда «МЮ»дан 25 ёшли француз, шунингдек, «ПСЖ»дан Адриен Рабьо ва «Аякс»дан Френки де Йонг трансферларидан бири амалга оширилиши эҳтимоли юқори.

Ушбу уч вариант ичидан энг қиммати Погба бўлиб, унинг хариди 100 миллион евродан кўпроқ харажат қилишни тақозо этиши мумкин. Шунингдек, Пол «Барса»га келган тақдирда, унга тўланадиган маош ва трансфер учун унинг агентига берилиши керак бўлган ҳақ миқдори ҳам сезиларли даражада юқори бўлади.

Таъкидланишича, жамоа етакчилари – Лионель Месси, Самюэль Умтити ва Серхио Бускетс билан сўнгги бир йил давомида янги шартномалар имзоланиб, уларнинг ойлик маошлари кўтарилганига қарамай «кўк-анорранглилар» Неймарнинг «ПСЖ»га трансферидан тушган даромаднинг бир қисми эвазига Погбани сотиб олишлари мумкин.

 «Барселона» раҳбарияти йил якунларига кўра 960 миллион евро даромад билан чиқиши кутилаётганини эълон қилган. ESPN маълумотига кўра, клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу бу рақамни 1 миллиард еврога етказишни мақсад қилган. Погбанинг трансфери келгусида даромадлар ошишига хизмат қилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Қўшимча қилинишича, манкунианликлар хавбекни сотиш ниятида эмаслар.

Манбага кўра, «Барселона» бошқарувидагилар Погба трансферининг қанчалик мақсадга мувофиқлиги борасида якдил фикрга эга эмаслар.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар