Стерлинг АПЛда самарадорлик бўйича фақат 2 футболчидан ортда қолмоқда
«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Раҳим Стерлинг Англия чемпионатининг 7-турида «Брайтон»га қарши кечган учрашувда (2:0) бир гол урди ва бир голга узатма берди.
АПЛнинг ўтган мавсуми бошидан ҳисобланганда, ушбу хавбек «гол+пас» тизими бўйича 34 (22+12) очко тўплаган.
Стерлинг бу борада учинчи кўрсаткични қайд этган. Бу борада «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ етакчи, у ўтган давр мобайнида 46 голда иштирок этган. Иккинчи ўринда «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн жойлашган – 38 очко.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар