27.09.2018 01:16
6276
Илҳом Мўминжонов ва Рўзимбой Аҳмедов ярашиб олишди

«Навбаҳор» ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов ва бош мураббий Илҳом Мўминжонов ўртасидаги низо барҳам топди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аввалроқ, Аҳмедов мураббийни қинғирликларда айблаган, Мўминжонов эса айбни клуб раҳбариятига тўнкаб, футболчини судга беришини айтган эди.

Наманган вилоят футбол ассоциациясида жамоа мураббийлар штаби ва футболчилар ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров, вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Сариков иштирок этди. Йиғилишда жамоа ҳақида тарқатилаётган маълумот ва хабарлар муҳокама қилинди. 

Йиғилишда жамоа футболчиси Рўзимбой Аҳмедов ҳам сўзга чиқиб, ижтимоий тармоқларда тарқалган гаплари юзасидан изоҳ бериб ўтди. Футболчи ўзига яқин бўлган кишилардан бирига мураббий уни майдонга туширмаётганлиги сабабли, алам устида айтганини гапириб, йиғилиш қатнашчиларидан узр сўради. Шу билан биргаликда Рўзимбой Аҳмедов бош мураббий Илҳом Мўминжоновни ҳар бир ўйиндан олдин жамоани фақат ғалабалар сари чорлаганлигини эътироф этиб, ёлғон маълумотлар учун бош мураббийдан ҳам узр сўради.

      

Йиғилишда сўз олган бош мураббий Илҳом Мўминжонов ҳам матбуотга берган интервьюсидан тонди. Яъни Мўминжонов клуб раҳбарияти билан, хусусан клуб президенти Шавкат Абдураззоқов ва вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Сариков билан яхши муносабатда эканлигини айтиб ўтди. Айтган гапларини эса эҳтиросга берилиб кетганлиги билан изоҳлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар