27.09.2018 22:58
4674
«Бавария» Хамес Родригес билан келишиб олди

Трансфер ҳуқуқи «Реал»га тегишли яримҳимоячи Хамес Родригес мавсум якунлангач, «Бавария»ни тарк этмайдиган бўлди.

Kicker маълумотига кўра, Мюнхен клуби колумбиялик футболчи ва унинг агенти Жорже Мендеш билан тўлақонли шартнома бандлари бўйича келишувга эришган.

Хамес «Бавария»да ижара асосида ўйнаб келмоқда. 2019 йил 15 июнига қадар немислар «Реал» билан битимга асосан, 42 миллион евро тўлаган ҳолда унинг трансфер ҳуқуқини тўла сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Жорий мавсумда 27 ёшли хавбек Бундеслиганинг 4 ўйинида майдонга тушиб, 2+1 маҳсулдорлик кўрсаткичини қайд этиб турибди. Хамес, шунингдек, Чемпионлар лигасининг «Бенфика»га қарши ўйинида (2:0)  бир голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар