20.09.2018 13:09
4932
«Челси»нинг уч етакчиси Европа лигаси 1-турини ўтказиб юборади

«Челси» бош мураббийи Маурицио Саррининг маълум қилишича, ҳимоячи Давид Луиз, яримҳимоячилар Эден Азар ва Матео Ковачич Европа лига доирасидаги ПАОК клубига қарши ўйинда майдонга тушмайди.

«Давид Луиз Кобҳэмда қолди. У 6 ой давомида майдонга тушмай, охирги вақтларда жуда кўп ўйинларда қатнашди. Шунинг учун у яхшиси машғулот ўтказиб, дам олгани маъқул, деб ўйладим.

Ковачич «Кардифф» билан ўйинда олган кичик жароҳати туфайли ўйнай олмайди.

Эден Азарга келсак, у менга терма жамоадаги ўйинлари ва «Кардифф»га қарши баҳсдан сўнг бироз толиққанини айтди, шу боисдан уни Кобҳэмда қолдириб, дам олиш имконини беришга қарор қилдим», - деб айтган Сарри.

Европа лигасининг «L» гуруҳи доирасидаги ПАОК - «Челси» учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 21:55да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар