19.09.2018 04:24
10230
Месси – Чемпионлар Лигасида ноёб кўрсаткичга эришди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган ПСВ клубига қарши ўйинда ҳисобни очди.

31-дақиқада аргентиналик жарима зарбасидан рақиб дарвозасини ишғол этди.

Натижада Месси Чемпионлар Лигасининг 14та мавсумида гол уриб, бу кўрсаткич бўйича учинчи ўринга чиқиб олди, деб хабар беради Mister Chip. Бу ишни ундан ҳам кўп марта уддалаган футболчилар «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Райан Гиггз (16 марта) ва «Реал» ҳужумчиси Рауль (15) ҳисобланади.

Бундан ташқари, «Барселона» Чемпионлар Лигасида икки марта илк голни урган тўртинчи жамоа бўлди. Бундан олдин «Аякс», «ПСЖ» ва «Спартак» клублари шуни уддалаган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар