19.09.2018 01:29
15269
Бензема Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишга асосий даъвогарни айтди

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан олдин журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Хусусан, франциялик футболчи нуфузли турнирда ғалаба қозонишга қайси жамоа асосий даъвогар эканини айтди.

«Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишга асосий даъвогар? Бу саволга мен осонликча жавоб бераман. Турнирда кўплаб жамоалар иштирок этмоқда, аммо «Реал» барибир фаворитлигича қолади. Бу клубда барча мусобақаларда ғалаба қозонишдан бошқа мақсад йўқ», - деб Бензема сўзларини келтирмоқда ActuFoot.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар