18.09.2018 23:26
2853
Теглар
Япония клуби Осиё Чемпионлар Лигаси яримфиналига чиқди

Осиё Чемпионлар Лигаси Шарқий ҳудудида 1/4 финалнинг жавоб баҳслари ўтказилди.

Хитойнинг «Тяньцзин Цюанзян» клуби ўз майдонида Япониянинг «Кашима Антлерс» клуби билан беллашиб, 0:3 ҳисобида ютқазди. Дастлабки ўйинда японияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишгани боис, «Кашима» яримфинал йўлланмасига эга бўлди.

Кеча, 17 сентябрь куни Эроннинг «Персеполис» ва Қатарнинг «Ас-Садд» клублари яримфиналга чиқишган эди.

ОЧЛ, 1/4 финал, жавоб баҳслари
Ғарбий ҳудуд

17 сентябрь
Персеполис (Эрон) - Ад-Духаил (Қатар) - 3:1
Голлар: Ҳусайний (57), Ал-Бурайк (76 автогол), Менша (78) - Будиаф (33)
Дастлабки ўйин: 0:1

Ас-Садд (Қатар) - Истиқлол (Эрон) - 2:2
Голлар: Афиф (27), Бунеджаҳ (90+2 пен) - Бақирий (32), Табризий (49)
Четлатиш: Чашмий (50, Истиқлол)
Дастлабки ўйин: 3:1

Шарқий ҳудуд:
18 сентябрь
Тяньцзин Цюанзян (Хитой) - Кашима Антлерс (Япония) - 0:3
Голлар: Серхио (13), Абе (27), Дои (66)
Дастлабки ўйин: 0:2

19 сентябрь
Сувон Самсунг Блюуингз (Жанубий Корея) - Чонбук Моторс (Жанубий Корея)
Дастлабки ўйин: 3:0

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар