18.09.2018 04:15
5545
Осиё Чемпионлар Лигасида иккинчи яримфиналчи аниқланди

Осиё Чемпионлар Лигасида 1/4 финалнинг жавоб баҳслари ўтказилди.

Ғарбий ҳудудда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби Эроннинг «Истиқлол»ини қабул қилиб, 2:2 ҳисобидаги дурангни қайд этди. Дастлабки ўйинда қатарликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонгани боис, улар яримфиналга йўл олишди. Энди «Ас-Садд» кейинги босқичда Эроннинг яна бир клуби «Персеполис» билан беллашади.

ОЧЛ, 1/4 финал, жавоб баҳслари
Ғарбий ҳудуд
17 сентябрь
Персеполис (Эрон) - Ад-Духаил (Қатар) - 3:1
Голлар: Ҳусайний (57), Ал-Бурайк (76 автогол), Менша (78) - Будиаф (33)
Дастлабки ўйин: 0:1

Ас-Садд (Қатар) - Истиқлол (Эрон) - 2:2
Голлар: Афиф (27), Бунеджаҳ (90+2 пен) - Бақирий (32), Табризий (49)
Четлатиш: Чашмий (50, Истиқлол)
Дастлабки ўйин: 3:1

Шарқий ҳудуд:
18 сентябрь
Тяньцзин Цюанзян (Хитой) - Кашима Антлерс (Япония) 
Дастлабки ўйин: 0:2

19 сентябрь
Сувон Самсунг Блюуингз (Жанубий Корея) - Чонбук Моторс (Жанубий Корея)
Дастлабки ўйин: 3:0

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар