18.09.2018 02:23
4711
Осиё Чемпионлар Лигасида дастлабки яримфиналчи аниқланди

Осиё Чемпионлар Лигасида 1/4 финалнинг жавоб баҳслари ўтказилди.

Ғарбий ҳудудда Эроннинг «Персеполис» клуби ўз майдонида Қатарнинг «Ад-Духаил» клубини қабул қилиб, 3:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди. Дастлабки ўйинда 0:1 ҳисоби қайд этилгани боис, эронликлар яримфиналга йўл олишди. 

«Персеполис»нинг кейинги босқичдаги рақиби Ас-Садд (Қатар) - Истиқлол (Эрон) ўйинидан кейин маълум бўлади.

ОЧЛ, 1/4 финал, жавоб баҳслари
Ғарбий ҳудуд
17 сентябрь
Персеполис (Эрон) - Ад-Духаил (Қатар) - 3:1
Голлар: Ҳусайний (57), Ал-Бурайк (76 автогол), Менша (78) - Будиаф (33)
Дастлабки ўйин: 0:1

21:00 Ас-Садд (Қатар) - Истиқлол (Эрон)
Дастлабки ўйин: 3:1

Шарқий ҳудуд:
18 сентябрь
Тяньцзин Цюанзян (Хитой) - Кашима Антлерс (Япония) 
Дастлабки ўйин: 0:2

19 сентябрь
Сувон Самсунг Блюуингз (Жанубий Корея) - Чонбук Моторс (Жанубий Корея)
Дастлабки ўйин: 3:0

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар