18.09.2018 21:22
4056
«Манчестер Сити» Стерлинг билан келиша олмаяпти

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Раҳим Стерлинг клуб билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олмаяпти. Бу ҳақда The Guardian хабар тарқатган.

23 ёшли футболчининг «шаҳарликлар» билан шартномаси муддати 2020 йилга қадар тузилган.

Нашрнинг ёзишича, шартномани янгилаш бўйича музокаралар баҳорда бошланганди, ҳозир эса музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола Стерлингни таркибда сақлаб қолишни истамоқда.

Стерлинг Манчестер клубига 2015 йил ёзида «Ливерпуль»дан келганди ва клуб билан 5 йиллик шартнома тузганди. Шартномага кўра, футболчининг ҳафталик маоши миқдори 170 минг фунтни (191 минг евро) ташкил этади. Ҳавбек ҳафталик маоши миқдори 220 минг фунтга (247 минг евро) етказилишини ва клубнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланишни истамоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар