17.09.2018 15:15
4834
Бугун Равшан Эрматов ОЧЛ чорак финал ўйинини бошқаради

17-19 сентябрь кунлари Осиё чемпионлар лигасида чорак финалнинг жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.

ЎФА расмий сайтининг маълум қилишича, 17 сентябрь кунига белгиланган “Персеполис” (Эрон) – “Ал-Дуҳаил” (Қатар) жамоалари ўртасидаги учрашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беради. Валентин Коваленко ва Илгиз Танташевлар дарвоза ортидаги ҳакамлар этиб тайинланган бўлса, Ҳусниддин Шодмонов заҳира ҳаками вазифасини бажаради.

ОФК кубогининг 18 сентябрга белгиланган “Ал-Жазира” (Иордания) – “Ал-Қува Ал-Жавия” (Ироқ) ўртасидаги ўйинни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради. Ёрдамчи ҳакамлар – Руслан Серазетдинов ва Алишер Усмонов. Шерзод Косимов эса заҳира ҳаками этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, 18-19 сентябрь кунлари Ўзбекистон кубогининг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади. Равшан Эрматов жамоаси Ўзбекистонга 19 сентябрь куни қайтиб келиши сабабли кубок баҳсларини бошқара олмайди. Аввалроқ ярим финал йўлидаги 4 та баҳсга, хусусан, «Пахтакор» - «Локомотив» ўйинига ҳакамлар тайинлангани хабар қилинган эди.

Осиё Чемпионлар лигаси, 1/4 финал
Ғарбий минтақа
17 сентябрь

19:00. «Ал-Дуҳаил» (Қатар) - «Персеполис» (Эрон) – 1:0
21:00. «Истиқлол» (Эрон) - «Ал Садд» (Қатар). Биринчи ўйин – 1:3

Шарқий минтақа
18 сентябрь, 16:30
«Кашима Антлерс» (Япония) - «Тианжин Куанжиан» (Хитой) – 2:0
19 сентябрь, 15:00
«Жеонбук Ҳюндаи Моторс» (Ж.Корея) - «Сувон Самсунг Бльювингс» (Ж.Корея) – 0:3

23-24 октябрь кунлари ярим финалнинг икки баҳсида ҳам икки минтақа вакили ўзаро куч синашади. Икки ўйиндан иборат финал ўйинлари 3 ва 10 ноябрь кунларига белгиланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар