15.09.2018 19:41
5494
«У ҳам Роналдудек машқ қилса эди...» Пирло Дибалани меҳнатсеварликка чорлади

«Ювентус»нинг собиқ яримҳимоячиси Андреа Пирло жамоа ҳужумчиси Пауло Дибалага маслаҳат берди, деб ёзади Football Italia. Таъкидлаш лозим, ушбу футболчи мавсумнинг 3 та ўйинида фақат 1 марта асосий таркибда майдонга туширилди.

«Мавсумнинг бу босқичида жамоанинг бошланғич таркибидан ўрин олмаслик футболчи учун оғир, албатта. Пауло кўпроқ майдонга тушиш учун қўлидан келган барча ишни қилишига ишонаман. Агар Роналдудек шижоат билан машқларда қатнашса, уни асосий таркибдан четда қолдириш қийин бўлади.

Дибаланинг малакасига шубҳа йўқ, аммо меҳнатсеварлик ҳам керак. «Ювентус»нинг энг муҳим ўйинчисига айланиш учун у ўзида учқун топа олиши лозим. Ҳаммасидан ҳам олдин унга айнан шу керак», - деган Пирло.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар