15.09.2018 14:11
7581
«Реал» Модричга ўринбосар сифатида кўраётган футболчининг трансфер нархи маълум қилинди

«Аякс» клуби яримҳимоячи Френки де Йонгнинг трансфер нархини белгилади. Ушбу футболчига «Барселона»нинг анчадан буён қизиқаётгани маълум. Шунингдек, яқинда «Реал» ҳам бу курашга қўшилгани хабар қилинганди.

Испаниянинг Sport нашри тарқатган хабарга кўра, Амстердам клуби 21 ёшли футболчисини 75 миллион еврога баҳолаган. Клуб бу нархдан камига сотмаслик позициясида қатъий турмоқчи. Шу боисдан ҳам нидерландлар ўтган ёзда уни «Барселона» ва «Тоттенҳэм» клубларига сотишмаган эди. Бу икки жамоа де Йонг учун мос равишда 30 ва 50 миллион евро таклиф қилишган.

Таъкидланганидек, ушбу иқтидор соҳиби учун «Реал» ҳам рақобатга киришган. «Қаймоқранглилар» уни Лука Модричга ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар