14.09.2018 14:26
2778
«Тоттенҳэм» Льорисни жазоламайдиган бўлди

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа сардори Уго Льориснинг маст ҳолда автомобиль бошқариши оқибатида судлангани билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди.

«Албатта, рўй берган воқеадан афсусланадиган биринчи одам унинг ўзи. Уго айбини тан олди. Унинг хатти-ҳаракатлари масъулиятсизлик бўлган эди.

У ҳам инсон. Ҳамма ҳам хато қилиши мумкин», деган Почеттинонинг сўзларини келтириб ўтди Goal.

Льориснинг «шпорлар» сардори сифатида қолиши масаласига аргентиналик мутахассис: «Албатта», дея жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни Льориснинг иши бўйича суд эшитуви бўлиб ўтган ва у 50 минг фунт жаримага тортилиб, 20 ой муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар