13.09.2018 17:41
4399
Сон Ҳён Мин 26 кун давомида 8 та ўйинда майдонга тушди

«Тоттенҳэм» клуби ва Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Сон Ҳён Мин мавсум стартини ўта тиғиз график асосида ўтказгани ҳақида айтиб ўтди. Маълум бўлишича, у 26 кун ичида 8 та ўйинда майдонга тушган.

«Чарчоқ баҳона бўла олмайди. Ўз юртим учун ўйнаётганимда бирорта ҳам ўйинга енгил муносабатда бўлмайман. Ахир мен профессионал спортчиман. Баъзида ёмон ўйин кўрсатишим мумкин, аммо ҳамиша бор кучим билан ҳаракат қиламан.

[«Тоттенҳэм»даги] жамоадошларимни соғиндим. Премьер-лига ва Чемпионлар лигасига қайтганимдан хурсандман. Ёз давомида эса футбол ҳақида кўп янги нарсаларни билиб олдим, деб ўйлайман», - деган Сон Ҳён Миндан иқтибос келтирмоқда ESPN.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли футболчи Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида Жанубий Корея олимпия терма жамоаси сафида чемпион бўлди. У Ўзбекистон олимпиячилари қўшимча бўлимларда 4:3 ҳисобида мағлуб этилган чорак финал ўйинида ҳам майдонга тушган эди.

Қайд этиш лозим, Ўзбекистон ва Жанубий Корея миллий терма жамоалари 20 ноябр куни Австралияда ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишиб олишган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар