13.09.2018 13:49
3366
Пирло Австралия клубининг ноодатий таклифини қабул қилмади

12 сентябрь куни тарқалган хабарларда Австралиянинг яримпрофессионал «Эйвондэйл» клуби Италия терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Андреа Пирлога бир ўйинлик шартнома таклиф қилгани айтилган эди.

Маълум бўлишича, 39 ёшли футболчи ушбу таклифга рад жавобини берган. Бу ҳақда унга яқин бўлган манбалардан бири ESPN нашрига хабар қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Милан», «Интер» ва «Ювентус» клубларининг собиқ аъзоси бўлган Андреага Австралия клуби мамлакат кубогининг чорак финали доирасидаги ўйинда майдонга тушиш таклифини билдирганди.

Таъкидлаш жоиз, Пирло ўтган йили футболчилик фаолиятини якунлаган эди. Унинг сўнгги клуби «Нью-Йорк Сити» бўлди. Айни пайтда у мураббийлик лицензиясини олиш учун ўқимоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар