12.09.2018 18:43
16918
«ПСЖ» президенти Чемпионлар Лигасидаги асосий рақибини айтди

«ПСЖ» президенти Носир Ал-Хилайфий жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги энг асосий рақиби кимлигини айтди.

«Криштиану Роналдуни қўлга киритганидан сўнг, «Ювентус» Чемпионлар Лигасидаги энг асосий рақибимизга айланди. Уларни табриклайман!» – деб Ал-Хилайфий сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида «Ливерпуль», «Наполи» ва «Црвена Звезда» билан беллашади. «Ювентус» эса «Валенсия», «Манчестер Юнайтед» ва «Янг Бойз» билан курашади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар