12.09.2018 15:55
5578
Австралия клуби Пирлога бир ўйинлик шартнома таклиф қилди

Австралиянинг яримпрофессионал «Эйвондэйл» клуби Италия терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Андреа Пирлога бир ўйинлик шартнома таклиф қилди.

Бир ҳафтадан сўнг, «Эйвондэйл» Австралия Кубоги чоракфиналида «Сидней» билан беллашади. Шу сабаб, Мельбурн шаҳри клуби раҳбарияти 39 ёшли италияликка фаолиятини битта ўйинга давом эттириб туришни таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, Пирло ўтган йили футболчилик фаолиятини якунлаган эди. Унинг сўнгги клуби «Нью-Йорк Сити» бўлди. Айни пайтда у мураббийлик лицензиясини олиш учун ўқимоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар