10.09.2018 13:38
3737
Германия ўртоқлик учрашувида Перуни мағлуб этди

9 август оқшомида Германия ва Перу терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.

Зинсҳаймда кечган ўйин мезбонларнинг иродали ғалабаси билан якун топди. Дастлаб 22-дақиқада Перу ҳимоячиси Адвинкула ҳисобни очган бўлса, орадан 3 дақиқа немислар ҳужумчиси Жулиан Брандт ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг асосий вақти якунланишига 5 дақиқа қолганида Нико Шульц жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс Йоахим Лёв жамоасининг ЖЧ-2018дан кейинги иккинчи ўйини бўлди. 7 сентябрь куни Германия Миллатлар лигасининг илк турида Францияни қабул қилиб, нурсиз дурангга имзо чекканди.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВЛАРИ
9 сентябрь
Германия – Перу 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 22 Адвинкула, 1:1 – 25 Брандт, 2:1 – 85 Шульц.
Германия – тер Стеген, Зюле, Боатенг (Рюдигер, 46), Киммих, Шульц, Ройс (Дракслер, 46), Гюндоган (Мюллер, 84), Брандт (Петерсен, 70), Кроос, Гинтер (Керер, 72), Вернер (Хавертц, 88).
Перу – Гальесе, Сантамария, Трауко, Адвинкула, Араухо, Акино, Йотун (Калькатерра, 76), Куэва, Флорес (Лопес, 67), Руидиас (Пенья, 85), Фарфан.
Огоҳлантириш: Адвинкула (73).

10 сентябрь
16:30. Камбоджа – Малайзия
20:30. Баҳрайн – Хитой
20:30. Қувайт – Ироқ
21:00. Россия – Чехия
22:15. Саудия Арабистони - Боливия

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар