10.09.2018 03:08
4686
«Барселона» де Йонгга жиддий қизиқмоқда

Каталониянинг «Барселона» клуби «Аякс» яримҳимоячиси Френки де Йонгга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берган.

Испан клуби де Йонгни ёзги трансферлар даричаси вақтидаёқ сотиб олмоқчи бўлган, аммо бу трансфер амалга ошмаганди. Қайд этилишича, кўк-анорранглилар жамоаси босслари ушбу 21 ёшли голландиялик футболчи учун қишда яна бир бор ҳаракат қилиб кўради.

Френки «Аякс» сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган мавсумда у Нидерландия чемпионатининг 22 учрашувида майдонга тушиб, 7 голга узатма берган.

Айни вақтда амстердамликлар клуби Эредивизия турнир жадвалида иккинчи ўринда жойлашган. Чемпионатнинг 4 турида Эрика тен Хаг шогирдлари 3 ғалабага эришиб, бир марта дуранг ўйнаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар