10.09.2018 22:23
3629
«Барселона» «Аякс» футболчиси трансферидан воз кечди

«Барселона» клуби «Аякс» яримҳимоячиси Френки де Йонг трансферини амалга оширмайдиган бўлди.

Клуб спорт директори Эрик Абидаль футболчининг трансфери бўйича узоқ вақт давомида музокара ўтказган эди. Аммо, амстердамликлар ёш иқтидорни сотилмаслигини таъкидладилар.

Mundo Deportivo хабарига кўра, «Барселона» Де Йонг учун 25 миллион евро таклиф қилган ва кейинчалик бу қийматни 35 миллионга етказган эди. Бундан ташқари, футболчи учун курашга «Тоттенҳэм» ҳам қўшилиб, 50 миллион фунт таклиф қилса-да, «Аякс»дан рад жавобини олди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар