10.09.2018 00:56
4702
«Аякс» де Йонг учун таклиф қилинган катта пулни рад этди

«Тоттенҳэм» ёзги трансферлар даричасининг охирги кунларида «Аякс»дан ёш яримҳимоячи Френки де Йонгни сотиб олишга ҳаракат қилган.

Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, лондонликлар клуби голланд клуби раҳбариятига ушбу 21 ёшли футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр бўлган, аммо «Аякс» бу таклифга рози бўлмаган. Энди «Тоттенҳэм» де Йонг учун қишки трансфернлар даричаси вақтида уриниб кўради. 

Бундан олдинроқ «Барселона» амстердамликлар жамоасининг ушбу ёш футболчисига қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар берилганди. 

Френки «Аякс» сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган мавсумда у Нидерландия чемпионатининг 22 учрашувида майдонга тушиб, 7 голга узатма берган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар