05.09.2018 20:05
10174
Кейинги йилларда трансферлар учун энг кўп пул сарфлаган клублар номи маълум бўлди

Швейцариядаги футбол статистикалари билан шуғулланувчи CIES Football Observatory компанияси Европа клубларининг 2010 йилдан 2018 йилгача бўлган муддатда трансфер бозорларида амалга оширган ҳаракатлари якунларини келтирди.

Маълум бўлишича, кейинги 8 йил ичида трансферлар учун энг кўп маблағ сарфлаган клуб «Манчестер Сити» бўлган. Инглиз клуби бу муддат ичида 1,47 миллиард еврони янги футболчиларни таркибга қўшиб олиш учун сарфлаган.

Бу борадаги бешликка «Челси» (1,31 млрд), «Барселона» (1,26 млрд), «ПСЖ» (1,24 млрд) ва «Манчестер Юнайтед» (1,1 млрд) каби жамоалар ҳам кирган.

Шунингдек, трансферлардан энг кўп даромад қилган клуб  «Монако» (288 млн евро миқдорида соф фойда) бўлган, ўз-ўзидан «Манчестер Сити» энг ёмон кўрсаткични қайд этган (минус 1 млрд). 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар