04.09.2018 14:11
2561
Стерлинг терма жамоа йиғинида жароҳат олди

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Раҳим Стерлинг Англия терма жамоаси базасини тарк этди.

Sky Sports манбаси хабарига кўра, футболчи белида оғриқ ҳис қилган ва терма жамоа ўйинларида иштирок эта олмайдиган бўлган. Мураббийлар штаби унинг ўрнига бошқа футболчини терма жамоага жалб қилмоқчи эмас.

Англия терма жамоаси 8 сентябрь куни Миллатлар лигаси доирасида Испанияга қарши ўйнайди, 11 сентябрь куни эса Швейцарияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар