04.09.2018 17:39
22062
Осиё ўйинлари совриндорлари учун белгиланган пул мукофотлари маълум қилинди

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси томонидан Осиё ўйинларида олтин медал олган спортчилар учун 10 минг доллар миқдорида мукофот пули ажратилган. Бу ҳақда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов «Kun.uz»га маълум қилди.

Бундан ташқари, аввалдан белгиланган тартибга кўра, ҳукумат томонидан Осиё ўйинлари совриндорлари бўлган барча спортчиларга пул мукофотлари ажратилган. Унга кўра, Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчилар учун 5 минг доллардан, кумуш медал эгалари учун 3 минг доллардан ва бронза медал соҳиблари учун 2 минг доллардан пул мукофотлари берилади.

Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини 30та спорт турида 234 нафар спортчи ҳимоя қилди. Шундан 21 нафар спортчи олтин, 24 спортчи кумуш ва 25 нафар спортчи бронза медал олди. Ўзбекистон делегацияси медаллар сифати бўйича 45 мамлакат ичида умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади.

Осиё ўйинларида чемпион бўлган спортчилар жами 15 минг доллардан пул мукофотига эга бўлишади.

Яқин кунлар ичида спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилади.

Шу тариқа, Ўзбекистон ҳукумати турнир совриндорларини мукофотлаш учун 227 минг доллар, Миллий олимпия қўмитаси эса 210 минг доллар миқдорида маблағ сарфлайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар