01.09.2018 23:48
4450
«Аякс» «Барселона» ва Европанинг бошқа грандларига атаб ҳазиломуз видео тақдим этди

«Аякс» матбуот хизмати ёз давомида жамоа яримҳимоячиси Френки де Йонгни қўлга киритишни истаган, бироқ бу мақсадига эриша олмаган клубларга атаб ҳазиломуз видеолавҳани тақдим этди.

Видеороликда жамоа техник директори Марк Овермарснинг клуб офисида ўтириб, хотиржамлик билан соат 12 бўлишини, яъни трансфер ойнаси ёпилишини кутгани тасвирланади. Соат тунги 12 бўлгач, функционер шкаф ичига солиб қўйилган телефонига назар ташлайди: смартфон экрани Европанинг бир қатор клубларидан қўнғироқлар бўлгани ҳақидаги хабарномалар билан тўлган. Рўйхатда «Барселона», «Манчестер Сити», «Тоттенҳэм», «Боруссия Д», «Рома», «ПСЖ» каби гранд клублар номларини учратиш мумкин. Овермарс бу қўнғироқлар ҳақидаги маълумотларни кўриб чиққач, телефонни бир четга сурганча иш кунини якунлайди.

21 ёшли истеъдод соҳибига «Барса» томонидан жиддий қизиқиш борлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу ҳафта де Йонг «Барселона»га бу ёзда ўтмаслигини айтиб ўтган эди.

Френки 2015 йилдан буён «Аякс» сафида тўп суриб келади. Ўтган мавсумда яримҳимоячи Нидерландия чемпионатининг 22 ўйинида майдонга тушиб, 7 та голли узатмага муаллиф бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар