31.08.2018 03:36
9024
«Реал»нинг 4 нафар футболчиси Чемпионлар Лигасида энг яхши деб топилди

УЕФА Чемпионлар Лигаси 2017/18 мавсуми якунига кўра, барча чизиқлардаги энг яхши футболчиларга совринларни топширди.

Мукофотларнинг барчаси қаторасига учинчи марта турнир ғолиби бўлган «Реал» футболчиларига насиб қилди.

Энг яхши дарвозабон - Кейлор Навас, ҳимоячи – Серхио Рамос, яримҳимоячи – Лука Модрич, ҳужумчи – Криштиану Роналду (ҳозир «Ювентус») бўлди.

Даъвогарлар:

Дарвозабонлар: Алиссон («Рома», ҳозирда «Ливерпуль»), Жанлуижи Буффон («Ювентус», ҳозирда «Пари Сен-Жермен»), Кейлор Навас («Реал»).
 
Ҳимоячилар: Марсело («Реал»), Серхио Рамос («Реал»), Рафаэль Варан («Реал»).
 
Яримҳимоячилар: Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Тони Кроос («Реал»), Лука Модрич («Реал»).
 
Ҳужумчилар: Лионель Месси («Барселона»), Криштиану Роналду («Реал», ҳозирда «Ювентус»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»).
 
Овоз бериш жараёнида Чемпионлар Лигаси 2017/18 мавсумининг гуруҳ босқичида иштирок этган 32та клубнинг бош мураббийи, шунингдек УЕФА аъзоси бўлмиш мамлакатлардан 55та журналист иштирок этди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар