29.08.2018 02:56
9331
«Реал» «Манчестер Сити» ҳужумчиси хизматига қизиқмоқда

«Реал» клуби «Манчестер Сити» ҳужумчиси Раҳим Стерлинг хизматига қизиқиш билдирмоқда.

Sky Sports хабарига кўра, Қироллик клубининг вакиллари 23 ёшли футболчини Миллатлар Лигасидан ўрин олган ва 8 сентябрь куни «Уэмбли»да ўтказиладиган Англия — Испания ўйинида кузатиб бормоқчи. «Реал» футболчининг трансфери бўйича таклиф юбормоқчи эмас ва январь ойигача кутмоқчи. 

Аввалроқ, Стерлинг «Манчестер Сити» раҳбарияти билан 2та учрашув ўтказган, бироқ, томонлар янги шартнома бўйича келишувга эришолмаган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар