18.08.2018 01:47
3033
«Зенит» Ригони билан хайрлашди, у А Серияга йўл олган

«Зенит» яримҳимоячи Эмилиано Ригони «Аталанта» аъзосига айланганини тасдиқлади.

Питерликларнинг баёнотида айтилишича, клублар ўртасида эришилган келишувга биноан, аргентиналик яримҳимоячи ушбу мавсум охирига қадар Бергамо шаҳри жамоасида ижара ҳуқуқи асосида тўп суради. Мавсум якунида «Аталанта» яримҳимоячининг трансфер ҳуқуқини тўла сотиб олиши мумкин бўлади.

Итальян ОАВга кўра, харидор томон Ригонининг ижараси учун 1 миллион евро тўламоқда. Кейинги ёзда «Аталанта» 15 миллион евро эвазига трансфер ишини якунлаши мумкин.

Эмилиано ўтган йилнинг ёзида «Индепендьенте»дан 10,5 миллион евро эвазига «Зенит»га келиб қўшилганди. Мавсум давомида у РПЛнинг 17 ўйинида иштирок этиб, 2 та голли пас узатишга муваффақ бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар