11.08.2018 04:17
6785
Гвардиола: «Ман Сити»да трансферларга пул қолмади»

«Манчестер Сити» бош мураббий Пеп Гвардиола клубнинг трансферлар учун катта пул сарфлай олмаслигини айтди.

«Ўтган йиллари трансферларга жуда кўп пул сарфладик, аммо буни ҳар мавсумда амалга оширолмаймиз. Мен ҳозирги таркибдан мамнунман. 

Ўтган йили мен яна 1-2та трансферни амалга оширишимиз мумкинлигини айтган эдим, аммо, бизда пул қолмади. Бу рост.

Трансфер бозори сўнгги ҳафтада жуда ажабланарли бўлди. Дарвозабонлар учун қанча тўланганини кўрдингиз. Кўплаб клублар худди биз каби маблағ сарфладилар» - деб Гвардиола сўзларини келтирмоқда Goal.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар