09.08.2018 21:19
4758
«Барселона» ва «Аякс» де Йонг трансфери юзасидан келишиб олди

«Аякс» яримҳимоячиси Френки де Йонг «Барселона»нинг харид нишонига айлангани ҳақида аввал хабар бериб ўтган эдик. Бугун Sport.es нашри томонидан тарқатилган хабарда ушбу трансфер борасида ишлар олға силжигани маълум қилинди.

Нашрга кўра, Нидерландия клуби техник директори Марк Овермарс каталонияликлар билан 21 ёшли ўйинчи трансфери юзасидан келишувга эришган. Унга кўра, трансфер тақдири «Аякс»нинг Чемпионлар лигасидаги иштирокига боғлиқ бўлади. Агар клуб гуруҳ босқичига чиқа олмаса, де Йонг «Барселона»га кўчиб ўтади.

Трансфер суммаси, аввал айтилганидек, 50 миллион евро бўлишига келишилган. Агар амстердамликлар ЕЧЛ саралашидан ўтишни уддалашса, харид кейинги йил ёзга қадар кечиктирилади.

Айтиш жоиз, де Йонгнинг «Аякс» билан шартномаси 2022 йилга қадар амалда бўлиши белгилаб қўйилган.

ЕЧЛ саралашида нидерландлар «Стандарт» клубини таслим этишлари керак. Дастлабки баҳс Бельгияда 2:2 ҳисоби билан якун топди. Ушбу жуфтлик ғолиби плей-оффда «Славия» - «Динамо Киев» қарама-қаршилигида ютиб чиққан жамоа билан тўқнаш келади.

2017/18 йиллар мавсумида 21 ёшли йигит Нидерландия чемпионатида 22 ўйин ўтказиб, 7 та голга ассистентлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар