08.08.2018 07:09
6733
"Борнмут" ўзи учун рекорд бўлган трансферни амалга оширди

"Борнмут" ўзининг расмий сайтида "Леванте" ҳамда Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жефферсон Лерманинг трансфери ҳақида эълон қилди. 

ОАВда тарқалган хабарларга кўра, 23 ёшли футболчининг трансфери "Борнмут" учун рекорд бўлган 28 млн евро эвазига амалга ошган. Лерма ўзининг янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолайди. 

"Мен "Борнмут" ўйинчиси бўлишдан жуда хурсандман. Келишувга эришиш учун клубларга жуда кўп вақт керак бўлди, бироқ энг муҳими энди мен шу ердаман. Мен доимо Премьер-Лига стилини ёқтирганман ва унда ўйнаш имконияти пайдо бўлганидан хурсандман",  деди Лерма. 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар