08.08.2018 19:03
5047
«Барселона» «Аякс»нинг ёш яримҳимоячиси учун 50 млн евро таклиф қилмоқда

Амстердамнинг «Аякс» клуби яримҳимоячиси Фрэнки де Йонг ҳамон «Барселона» қизиқиш доирасида бўлиб турибди.

Todomercadoweb маълумотига кўра, каталонияликлар «Манчестер Юнайтед» аъзоси Пол Погба трансфери бўйича ишлар муваффақиятсиз якунлангач, нидерландиялик ёш истеъдод соҳибига яна эътибор қарата бошлаган.

«Камп Ноу» эгалари де Йонг учун 50 миллион евро тўлашга тайёр экани айтилмоқда.

Қайд этиш жоиз, 2017/18 йиллар мавсумида 21 ёшли йигит Нидерландия чемпионатида 22 ўйин ўтказиб, 7 та голга ассистентлик қилган.

Де Йонгнинг ўзи ўтган ой охирларида берган интервьюсида испан грандига ўтиши ҳақидаги миш-мишлардан безор бўлганини айтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар