02.08.2018 20:24
4107
ЖЧ-2018нинг «энг ёмон» мураббийи Эквадор термасига устозлик қилади

Колумбиялик мутахассис Эрнан Дарио Гомес Эквадор терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Гомес бу лавозимда аргентиналик Хорхе Селиконинг ўрнини эгаллади.

62 ёшли мураббийнинг Эквадор футболи раҳбарияти билан шартномаси 4 йил муддатга мўлжалланган. У аввал ҳам бу лавозимда ишлаб, термани ЖЧ-2002 финал босқичига олиб чиққан.

Гомес ЖЧ-2018да Панама термасини бошқариб, бирорта ҳам очко жамғара олмади. Гуруҳ босқичини ноль очко билан якунлаган бошқа бир жамоа – Миср термасида тўплар нисбати яхшироқ экани ҳисобига панамаликлар мундиалнинг энг ёмон жамоаси сифатида қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мураббий ЖЧ-1998да ҳам мураббий сифатида иштирок этган. Ўшанда колумбиялик мутахассис ўз ватани жамоасига устозлик қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар