01.08.2018 17:03
2579
«ПСЖ» Боатенг билан шартнома шартларини келишиб олди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Жером Боатенг катта эҳтимол билан фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради. La Parisien`нинг ёзишича, «ПСЖ» 29 ёшли германиялик футболчи билан келишувга эришган.

Энди француз клуби мюнхенликлар билан келиша олса, бас. Аввалроқ, «ПСЖ» 35 миллион евролик таклиф билан чиққани, «Бавария» эса уни қўйиб юборишга тайёрлиги хабар қилинганди. Унда французлар Германия терма жамоаси аъзоси учун йилига 8 миллион евро тўламоқчи экани айтилган.

Германия чемпионининг бошқарув раиси Карл-Хайнц Руменигге Боатенгнинг клубдан кетиши футболчилик фаолиятини якунлаш олдидан ўзини бошқа чемпионатда синаб кўриш хоҳиши билан боғлиқ эканини тушунтирганди.

ОАВда ўйинчига «Манчестер Юнайтед» томонидан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида ҳам хабарлар бор.

Боатенг «Бавария»га 2011 йили «Гамбург» сафидан келиб қўшилган. Ўтган мавсумда у Бендуслиганинг 19 ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол ҳамда 2 та самарали пас муаллифи бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар