27.07.2018 02:08
8202
Инсультни бошидан кечирган Алекс Фергюсон мухлисларга мурожаат қилди

Инглиз футболидаги энг яхши мураббий сифатида эътироф этиладиган Алекс Фергюсон май ойида мияга қон қуйилиши ташхиси билан операция қилинганидан сўнг мухлисларга мурожаат билан чиқди.

«Биринчи навбатда шифокорларга раҳмат айтмоқчиман, айнан уларнинг шарофати билан ҳозир шу ерда ўтириб, бу гапларни айтяпман. Сизларга оила аъзоларим номидан ҳам ташаккур айтаман.

Шу билан бирга, менга яхшиликлар тилаб мактублар йўллаган мухлислар ҳам катта ёрдам беришди. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Янги мавсумда стадионга қайтиб, жамоа ўйинларини кузатаман», - деди Фергюсон.

Шу йилнинг 4-май куни 76 ёшли Фергюсон геморрагик инсульт ташхиси билан шифохонага ётқизилган, эртасига шошилинч операция қилинган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар