20.07.2018 15:18
6035
«Манчестер Сити» ЖЧ-2018нинг энг ёмон ўйинчилари рўйхатига киритилган футболчисини трансферга қўйиши мумкин

«Манчестер Сити» раҳбарияти яримҳимоячи Раҳим Стерлингни, агар у 2018/19 йиллар мавсуми охирига қадар амал қиладиган янги шартномага қўл қўйишни истамаса, сотувга қўйиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Стерлинг билан амалдаги келишув 2020 йил ёзига қадар амалда бўлади. 23 ёшли яримҳимоячи ЖЧ-2018 олдидан «Сити» билан музокаралар ўтказмаганди, сабаби у ЖЧда Англия термаси сафидаги муваффақиятли иштироки орқали янги шартноманинг янада қулайроқ бўлишига эришмоқчи эди.

Бироқ амалда бундай бўлиб чиқмади. ЖЧ-2018нинг 6 ўйинида майдонга тушган Раҳим 1та тўп самарали тўп узатишни амалга оширган бўлса-да, спорт статистикасига ихтисослашган WhoScored сайти версиясига кўра, мусобақанинг энг ёмон футболчилари рўйхатидан жой олди.

АПЛнинг ўтган мавсумида Стерлинг 33 ўйинда 18та гол ва 11та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар