24.06.2018 01:28
5238
Лукаку Марадонанинг натижасини такрорлади

Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку Тунисга қарши кечган баҳсда (5:2) дубль қайд этганидан хабарингиз бор. Форвард Жаҳон чемпионатининг 1-турида ҳам иккита гол муаллифига айланганди.

Маълум бўлишича, мундиал доирасидаги иккита ўйинда кетма-кет дубль қайд этиш сўнгги марта ЖЧ-1986да афсонавий аргентиналик юлдуз Диего Марадонага насиб этган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 доирасидаги тўртта гол билан Лукаку португалиялик Криштиану Роналду билан тўпурарлар рўйхатини бошқариб туришибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар