23.06.2018 23:52
4892
Жером Боатенг Европанинг бошқа гранд жамосига ўтиши мумкин

«Бавария» ҳимоячиси Жером Боатенг «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» клублари қизиқиш доирасига тушган, деб хабар бермоқда Bild нашри.

Нашрнинг ёзишича, «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола 29 ёшли ўйинчини яна «Манчестер Сити» сафида кўриш истагини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Боатенг 2010-2011 йиллар давомида ҳам “Сити» шарафини ҳимоя қилган. Ҳимоячи ўтган мавсум «Бавария» сафида бундеслиганинг 20 учрашувида майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар