23.06.2018 23:39
3587
«Пенальтилар чемпионати». 2014 йилги натижа такрорлаб бўлинди

ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи иккинчи тур ўйинлари доирасида Бельгия ва Тунис терма жамоалари ўртасида кечаётган ўйинда Эден Азарнинг ўйин аввалида пенальтидан киритган голи турнир давомида белгиланган ўн учинчи 11 метрлик жарима зарбаси бўлди.

Маълум бўлишича, 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати якунига қадар ҳакамлар жами 13 марта пенальти белгилашганди.

Ўтган сафарги мундиалнинг 64та ўйинида белгиланган пенальтилар миқдорига етиш учун бу галги мундиалда 27та ўйин кифоя қилди. 

Қайд этиш керакки, бу натижага VAR тизимининг жорий этилгани ҳам қисман сабаб бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар